Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида қандай қонунлар кўрилади?

Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида қандай қонунлар кўрилади?

Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади, бир қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Улар жумласида қуйидаги қонунлар бор:

  • «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
  • «Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»;
  • «Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида».

Шунингдек, сенаторлар Марказий банкнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг