Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади

Бугун Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 24 январ куни соат 11:00 да президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади.

Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий Кенгашларга сайланган халқ ноиблари, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Тадбир МТРКнинг 4та телерадиоканали, 5та телеканали ҳамда 12та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, 5та нодавлат телеканал ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, интернетдаги тегишли сайтлар орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинади.

«Xabar.uz» мухбирлари ушбу муҳим тадбирда бевосита иштирок этишмоқда ва тафсилотлар сайтда ёритилиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг