Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро буғусини асраб қолиш учун ёрдамингиз керак

Бухоро буғусини асраб қолиш учун ёрдамингиз керак

Фото: Википедия

Амударё биосфера резервати тўқайзорлари 68 минг 717 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган. Бу ҳудуд Ўзбекистондаги қолган барча тўқайзорларнинг 75 фоизини ва Марказий Осиё тўқайзорларининг 20 фоизини ташкил этади. Тўқайзорлар табиий озуқа захирасига бой бўлгани боис ёввойи ҳайвонларнинг кўплаб турларига макондир.

Бугунги кунда биосфера резервати ҳудудида умуртқали жониворларнинг 356 тури, шу жумладан, балиқларнинг 43, судралиб юрувчиларнинг салкам 30, қушларнинг 246, сут эмизувчиларнинг 36 тури рўйхатга олинган бўлса, ўсимликларнинг 419 хили учрайди. Уларнинг аксарияти Қизил Китобга киритилган.

Сутэмизувчи жониворларнинг энг чиройлиси – хонгули, яъни Бухоро буғуси Марказий Осиё бўйича энг кўп ушбу ҳудудда учрайди. Бу ноёб жониворлар сони 10 йил вақт ичида 2 жуфтдан салкам 1000 бошга етди.

Асосий муаммо сув етишмовчилигидадир. Амударёнинг саёзлашиб қолгани боис биорезерватга сув чиқариш учун маблағ зарур. Ходимларнинг айтишича, насос бор, аммо 2 км. жойдан электр симини тортиб келиш учун ҳомий керак. Балки, ноёб ҳудуднинг ноёб жонивор ва ўсимликларини асраб қолиш учун Қуйи Амударё биорезерватига ёрдам бера олдаиган табаитни севувчи, келгуси авлодга қолдиришга, савобга ўз ҳисасини қўшишга тайёр тадбиркорларимиз топилиб қолар?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг