Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро шаҳар маданият  бўлими собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари В.Н.га нисбтан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га  Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра,  департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда собиқ раҳбари В.Н. ва бошқалар маданият бўлимига тегишли 24 дона 89,8 млн сўмлик рангли «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганликлари ҳамда вилоят маданият бошқармасидан қабул қилиб олинган 173,6 млн сўмлик «LED» экранларини Бухоро шаҳар маданият бўлимига топширмасдан 263,5 млн сўмлик давлат мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Айни пайтда ўзлаштириш аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг