Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода фуқаро уйидан қурол топилди

Бухорода фуқаро уйидан қурол топилди

Фото:«Xabar.uz»

Ромитан туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан олиб борилган  тадбир жараёнида  «Зарафшон» маҳалласида истиқомат қилувчи И. Ҳ. уйидан қурол топилди. У узоқ йиллар давомида яширин равишда ўқотар қуролни тегишли рухсатномасиз қонунга хилоф равишда сақлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари, майор Қувват Ярашов маълум қилди. Қурол 1934 йилда «ИЖЕВСК» қурол заводида ишлаб чиқарилган 1 нилли, 16 калибрли «Иж-5» моделли,  10983-рақамли ўқотар ов қурол экани тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддасига кўра, тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек, ўқ-дори, портловчи модда ёки портлатиш қурилмаси тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Шунга кўра И.Ҳ. нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг