Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода яна уч эгизак туғилди: Шавкат, Мирзиё ва Саида

Бухорода яна уч эгизак туғилди: Шавкат, Мирзиё ва Саида

Бухоро шаҳрида Мирали Рамазонов ҳамда Ҳафиза Давронованинг оиласида уч эгизак дунёга келди. Уларга Шавкат, Мирзиё ва Саида исмлари қўйилди. 

Бухоро вилоят Перинатал марказида туғилган Ғаниев Шавкат Мирали ўғли 2200 грамм, Ғаниев Мирзиё Мирали ўғли 2100 грамм ҳамда Ғаниева Саида Мирали қизи 1900 грамм вазнга эга. Уч эгизак ва онанинг аҳволи яхши.

Ота-онанинг эгизаклардан ташқари, Жондор тумани Чандир қишлоғида 2015 йилда туғилган 4 ёшли  Шоҳруҳ исмли ўғли ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Бухорода уч оилада уч эгиз туғилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг