Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорони бир йил «фавқулодда ҳолат»да ушлайман — Шавкат Мирзиёев

Бухорони бир йил «фавқулодда ҳолат»да ушлайман — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган фаоллар йиғилишида Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев янги ҳокимга мурожаат қилди ва унинг олдига қўйиладиган талаб ҳақида гапирди.

Давлат раҳбари шу билан бирга янги даврда яратилаётган имкониятларга тўхталиб ўтди.

— Бир вақтлар оддийгина лойиҳа учун ҳам бюджетдан пул олиш жуда қийин эди. Қоғозбозлик жуда кучли бўлган. Ҳозир ҳамма шароит бор, энди фақат ишлаш керак.

Бухорони шунақа кўз олдимга келтираманки, у ривожланиш маёғи бўлиши керак. Янги ҳоким фақат ҳалол ишлаши шарт. Давлат лавозимида ишлаб, оч қолмайди одам. Фақат ҳалол ишлаш керак.

Биз ишлаган вақтларда маошимиз битта галстукка етмасди. Мен бир йил эмас, кўп йиллар ҳоким бўлиб ишлаганман. У вақтларда ҳокимнинг қўлидан ҳеч нарса келмасди. Пахта деган балога боғланиб қолгандик, бошқа иш қила олмасдик. Ерларни буздик, яхши ҳосил олиш учун на ўғит бор эди, на солярка, на техника ва на маош бор эди.

Ҳозир сафсата сотаётганларни эшитсам, ўйланиб қоламан, бу одамлар илгари қандай шароитда яшаганимизни билармикан? Мана оқсоқоллар ўтирибди, улар яхши билади, охирги йилларда қанча одам уйли-жойли бўлди.

Агар халқ ҳокимдан рози бўлса, бу менинг омадим, чунки халқ мендан ҳам рози бўлади.

Мен бир йил Бухорони «фавқулодда ҳолат»да ушлайман. Вилоят ҳокими ҳам, туман ҳокими ҳам кабинетига кирмайди. Ҳамма маҳаллабай ишлашга тўлиқ ўтиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг