Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд. Чўчқахонага айланган чиқиндихона (видео)

Самарқанд. Чўчқахонага айланган чиқиндихона (видео)

Фото: zarnews.uz

Самарқанд шаҳридаги юз гектарлик чиқиндихона атрофида 100 дан зиёд чўчқахоналар аниқланган. Уларнинг ҳар бирида камида 50 тадан чўчқалар борлиги айтилади.

«Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган репортажда айтилишича, бу чиқиндихонада ташкил қилинган чўчқахоналар эгалари атайлаб чўчқаларини шу ерда боқишмоқда.

Маҳаллий аҳоли ҳамда чиқиндихона масъулларининг мурожаатларига қарамай, ҳозирча ноқонуний чўчқахоналарни йўқотишнинг имкони бўлмаяпти. Журналист саволларига жавоб қайтарган чиқиндихона масъуллари атроф ўралмагани боис, бу ҳолатни назорат қилиб бўлмаётганини таъкидлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг