Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Cobalt уриб кетган аскар чегарани қўриқлашга қайтди

Cobalt уриб кетган аскар чегарани қўриқлашга қайтди

Видеодан скриншот

Фарғонада Cobalt ҳарбий аскарни қасддан босиб кетгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. ДХХ Чегара қўшинлари ўз телеграм-каналида ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, воқеа 26 ноябр куни (видеороликда шу сана кўрсатилган) Фарғона вилоятининг Фарғона тумани, «Ҳосилот» аҳоли маскани чегараолди ҳудудида юз берган. Чегара наряди белгиланган жанговар хизмат вазифасини бажараётган вақтида мазкур ҳудудда давлат рақами 40 F 679 MA  бўлган Cobalt русумли автомашина белгиланган тартибда текшириш учун тўхтатилган, фуқаро М.И. эса бўйсунмасдан, ўз бошқарувидаги автомашинани чегарачилардан бири томонга ҳайдаб, уни уриб юборади ва воқеа жойидан қочиб кетади.

Таъкидланишича, машина уриб юборган оддий аскар А.Т. енгил тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Шу куни фуқаро М.И. қўлга олинган ва ўз айбига иқрор бўлган. Ҳолат юзасидан Фарғона тумани прокуратураси томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иш қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирги вақтда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг соғлиғи қониқарли ва давлат чегарасини қўриқлаш бўйича жанговар хизмат фаолиятини давом эттирмоқда, дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг