Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутиляпти

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутиляпти

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзгидромет» дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

29 май куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво оқимининг таъсири давом этди. Шу сабабли Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати 37-42 даража атрофида сақланиб турди.

Республиканинг қолган ҳудудлари жануби-шарқий Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларидан кираётган нисбатан салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади, натижада ҳаво ҳароратининг бир оз — 34-37 даражагача, жанубда 39 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятлари ва республиканинг тоғли туманларида конвектив булутлар ривожланиши билан кечки соатларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Бундай об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради. Бу кунларнинг ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-8 даражага юқори бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг