Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги дунёда энг илғор ташкилот сифатида тан олинди

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги дунёда энг илғор ташкилот сифатида тан олинди

Бош офиси Лондон шаҳрида жойлашган PPP Experts — давлат-хусусий шериклик соҳасидаги халқаро ташкилот Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигини жорий йилда жаҳонда самарали фаолият юритаётган энг илғор ташкилот деб топди.

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бизнинг мукофотлар қўмитаси ва маслаҳат кенгаши томонидан 2020 йилда дунёнинг энг яхши ривожланаётган ДХШ бозори сифатида PPP Experts мукофотига лойиқ кўрилди», — дейилади хабарда.

Мукофотлар қўмитаси, ДХШни ривожлантириш агентлиги томонидан қисқа вақт ичида катта муваффақиятларга эришганига алоҳида урғу берди.

Хабарда шунингдек, Ўзбекистонда ДХШ йўналишида етарли ҳуқуқий база яратилгани, имзоланган битимлар, муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳалар, инвесторларнинг мамлакатга қизиқишининг ортиб бораётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган.

Маълумот учун: PPP Experts ташкилоти дунёдаги кўплаб давлатлар ва йирик молия муассасаларига ДХШ йўналишида маслаҳатлар тақдим этиш ва тадбирларни ўтказиш орқали давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ёрдам берувчи ташкилот ҳисобланади. У 50 дан ортиқ соҳанинг энг тажрибали мутахассисларини ўзида жамлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг