Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ 2 кг «гашиш» ва 874 гр «опий» моддасини сотаётганларни қўлга олди

ДХХ 2 кг «гашиш» ва 874 гр «опий» моддасини сотаётганларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар фуқаро 874 гр «опий» моддасини 18 минг долларга сотмоқчи бўлганларида қўлга олинди.

Қайд этилишича, давлат хавфсизлик хизмати томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1976 йил Бухоро вилоятида ва 1958 йил Жиззах вилоятида туғилган икки нафар фуқаро 874 гр «опий» моддасини 18 минг долларга сотмоқчи бўлганларида қўлга олинган.

ДХХ томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида 1956 йил Самарқанд вилоятида ва 1976 йил Сирдарё вилоятида туғилган икки нафар шахс Оҳангарон ва Яшнобод туманида қарийб 2 кг «гашиш» моддаси билан ушланаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг