Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дин ишлари бўйича қўмита раисига яна бир ўринбосар тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита раисига яна бир ўринбосар тайинланди

Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. 

Аввалроқ, Абдуғофур Аҳмедов  қўмитага раис сифатида тайинланган эди.

Шунингдек, Дилшод Мухитдинович Эшнаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг