Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дориларни рецептсиз сотганлик учун жарима солиниши мумкин

Дориларни рецептсиз сотганлик учун жарима солиниши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Norma.uz».

Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Ушбу норма диспозициясига яна иккита ҳуқуқбузарликни киритиш таклиф қилинмоқда:

  • рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини беморга рецепт расмийлаштирмай тайинлаганлик;
  • рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини дорихоналарда рецептсиз сотганлик. 

Бу фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати мавжуд. Рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили янгилаб борилади. Айни пайтда унда 188 та монопрепарат ва 1085 та мажмуавий препарат бор. Ушбу рўйхатда қайд этилмаган барча дори воситаларини дорихоналар фақат рецепт бўйича сотишлари керак.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг