Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДСҚ вакили айрим дорилар нархи ошганига изоҳ берди

ДСҚ вакили айрим дорилар нархи ошганига изоҳ берди

Фото:«Pravda.ru»

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда айрим муҳим саволларга жавоб берилди. 

Давлат ишида ишлайдиган, сиртқи бўлимда ўқийдиган талаба, агар у ойлигидан контракт пулини тўласа, даромад солиғидан озод бўладими?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан фуқароларнинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган суммалари солиқ солинмайдиган даромадлар таркибига киритилган.

Шунга асосан, Сиз давлат ташкилотида ишлаган ҳолда олий ўқув юртининг сиртқи бўлимида контракт асосида ўқишингиз учун иш ҳақингиздан тўлов ўтказилаётган бўлса, ёшга доир чекловларсиз иш ҳақингизнинг ўқишга йўналтирилган суммасига солиқ чегирмаси берилади.

«Цефтракс сб» дорисининг нархи кунига ошиб кетяпти. Аввал нархи 32 000 сўм эди, ҳозир 40 000 сўмдан ошиб кетди. Дорихоналарга бирор чора кўриладими?

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ваколатли идоралар билан биргаликда, асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда бирламчи тиббиёт маҳсулотлари нарх-навоси устидан доимий мониторинг олиб борилмоқда ҳамда 9,4 мингта дорихонага солиқ идоралари ходимлари бириктирилган ҳамда ҳар бири билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, кафолат хатлари олинган.

Шунга қарамасдан, нарх-навонинг асоссиз ўсиши ҳолатлари учраб турибди ҳамда ваколат доирасида чоралар кўрилмоқда.

Карантин жорий қилингандан буён солиқ идоралари томонидан ноқонуний савдо ва нархларнинг оширилиши бўйича жами 4 092 та ҳолат аниқланиб, жами 12,7 млрд сўмлик (шундан дори-дармон ва тиббиёт ниқоблари — 143 та ҳолатда 1310 млн сўмлик) маҳсулотлар олинди.

Мазкур ҳолат бўйича аниқ маълумот берилса, ДСХОлар томонидан тегишли ўрганиш ўтказилиб, аниқ жавоб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг