Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг қўрқинчли инсон...

Дунёдаги энг қўрқинчли инсон...

Мени яқиндан таниган инсонлар кўпинча ҳаёт тарзимга ҳайрон қолишади...

Бир ўзим овқатланаман, бирор инсоннинг ҳамроҳлигисиз ҳам қаергадир боришим мумкин. Энг асосийси, кайфиятим кимгадир боғлиқ бўлмаслигига ҳаракат қиламан.

Куни кеча радио орқали бахтингизни ҳеч ким билан боғламанг, деган сўзларни айтганим учун 15 йилдан бери гаплашмаган синфдошим мени нотўғри гапираётганимни айтиш учун телефон рақамимни топиб, қўнғироқ қилибди.  

Атрофдаги одамлар сизнинг қандай бўлишингиз кераклигини айтаётган пайтда, ўзимнинг кимлигимни ижтимоий тармоқдаги сатрлар орқали билиб қолдим.

МЕН – ҚЎРҚИНЧЛИ ИНСОН эканман.

Буни исботини ҳозир сизга айтиб бераман.

Энг қўрқинчи инсонлар – бу МУСТАҚИЛ инсонлардир. Улар ўзларида бутун оламни акс эттирадиган дунёни яратиб олганлар. Улар қайсидир даврага эҳтиёж сезмайдилар. Енгил қўйиб юбориб, осонлик билан воз кечиб кета оладилар. Чунки қалбида коинотни кашф этган инсонлар йўқотишлардан чўчимайдилар. Бу одамлар сизни деб дард чекишларини кутиб овора ҳам бўлмай қўяқолинг.

Атрофдагиларнинг ёрдамига муҳтож бўлмаган инсонлар ҳам бахтли ва бир вақтнинг ўзида бахтсиз ҳамдирлар. Шундай инсонлар тоифаси мавжуд. Улар «Ҳеч кимники». Озгина худбин, ўзини севадиган ва ғурурли инсонлар билан муносабат қилиш жуда қийин, чунки улар бировлар билан ўзларини чалғитмайдилар, аммо кимнидир танласалар бу бир умрга бўлади. Улардан бир вақтнинг ўзида совуққонлик ва қандайдир тортишишни ҳис этиш мумкин.

Ҳайрон қолдим. Наҳотки мен шундай бўлсам. Сўнгги пайтларда ўзим билан ўзим янада яқинроқ танишишга ҳаракат қиляпман.

Сиз, ўзингизни қандай инсон эканингизни биласизми?

Феруза Умрзоқова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг