Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХМлар навбат катталиги учун «айбини ювмоқда» (фото)

ДХМлар навбат катталиги учун «айбини ювмоқда» (фото)

Фото: Сергели туман ДХАдаги бугунги манзаралар

Давлат хизматлари марказида (ДХМ) навбат катталиги бор гап. Бироқ бу  ит эгасини, мушук бекасини танимайдиган даражада ур-сур — олатасир муҳит ҳукмрон, дегани эмас. Чунки, ташкилий ишлар анча бадастр: навбат автоматик рўйхат бўйича шакллантирилади, яъники, таниш-билиш қидиришга ҳам, «сиздан кейин ки-им?» мазмунидаги саволларга ҳам ўрин йўқ. Келасиз, белгиланган тартибда навбатга ёзилиб, чақиришларини кутасиз. Кутиш залидаги шарт-шароитлар нолигудек эмас...

Фото: Сергели туман ДХАдаги бугунги манзаралар

Навбат катталигидан одамлар кўпроқ вақт йўқотилаётгани тўғри. Бунинг самарали ечими устида бош қотирилаётгандур эҳтимол. Масалан,  пойтахтнинг Сергели туман ДХМга бир кунда 500 яқин фуқаро мурожаат қилмоқда. Уларнинг ҳар бирига 1 дақиқа сафланганида ҳам бунга саккиз ярим соат вақт кетади... Шундан келиб чиқиб, ходимларнинг иш ҳажмини тасаввур қилаверинг!

Шунга қарамай, «бу даргоҳдан ҳеч ким норизо бўлиб кетиши керак эмас». Ходимлар навбат кутиш машаққатини енгиллаштириш мақсадида  кутаётганларни чой, сув ва ширинликлар билан сийлашмоқда.

Фото: Сергели туман ДХАдаги бугунги манзаралар

Фаол блогер синглимизнинг лафзидан айтсак, хусусий корхоналарга хос бу амалиёт давлат ташкилотида қўлланиланмоқда.

Бошқа давлат ташкилотларига ҳам намуна қилиб кўрсатгудай реал ҳаракат ва манзара.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг