Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эълон! «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказади

Эълон! «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказади

Фото: «Alskom»

«ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109-уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@alskom.uz, веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамияти 2019 йил 26 июнь соат 10:00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109-уй манзилда жойлашган «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамияти бош офиси биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказилишни маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:00да бошланади.

Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек акциядор – жисмоний шахс вакили нотариал тасдиқланган ишончнома, акциядор – юридик шахс вакили ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.

Йиллик умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2019 йил 04 июнь.   

Ўтказилаётган йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2019 йил 20 июнь.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар: 

  1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
  2. 2018 йил фаолият якуни бўйича компания Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи.
  3. Компаниянинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари ва 2019 йилга компания бизнес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботи.
  4. Компаниянинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти текшируви натижалари тўғрисида Тафтиш комиссияси ҳисоботи.
  5. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Компаниянинг 2018 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини аудиторлик текшируви натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосаси.
  6. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган Компаниянинг 2018 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартларига мувофиқ мустақил аудиторлик текшируви натижалари ҳақида ҳисобот-хулосаси.
  7. 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.
  8. 2018 йил фаолият якуни бўйича Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  9. 2018 йил учун Компания соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш.
  10. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
  11. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
  12. Компаниянинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чегаравий миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
  13. Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  14. Компания эълон қилган акциялар ҳажмини ошириш ва уларнинг чегаравий миқдорини аниқлаш.
  15. Компания Уставига киритилаётган ўзгартиришлар ва Компания Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  16. Компаниянинг «Акционерларнинг умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар киритиш.
  17. Компаниянинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар киритиш.
  18. Компаниянинг «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар киритиш.
  19. Компаниянинг «Ижро органи тўғрисидаги»ги Низомга ўзгартиришлар киритиш.
  20. Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.
  21. Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш.
  22. Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109-уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.alskom.uz корпоратив веб-сайтида танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (78) 147-11-00.

 «ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг