Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг «кашанда» мамлакатлар аниқланди: Жаҳонда тамаки чекиш сўнгги 30 йилда қандай ўзгарди?

Энг «кашанда» мамлакатлар аниқланди: Жаҳонда тамаки чекиш сўнгги 30 йилда қандай ўзгарди?

Фото: РБК

Халқаро тамакисиз кун арафасида 1990 йилдан 2019 йилгача бўлган оралиқ — 30 йил давомида тамаки истеъмоли бўйича глобал шарҳ эълон қилинди. Бу ҳақда «The Lancet» тиббиёт журнали сайтида батафсил танишиш мумкин.

Шарҳда жаҳоннинг 204 мамлакатида тамаки чекиш ва истеъмоли борасидаги статистика батафсил келтирилган.

Энг «кашанда» 10 мамлакат:

  • Хитой
  • Ҳиндистон
  • Индонезия
  • АҚШ
  • Россия
  • Бангладеш
  • Япония
  • Туркия
  • Вьетнам
  • Филиппин.

Дунёдаги ҳар учинчи кашанда Хитойда яшайди.

Чекувчилар сони ошмоқда

Статистикага кўра, чекувчилар сони, умуман олганда, глобал миқёсда ўсиб боряпти ва 2019 йилда 1,1 миллиард кишига етди. Чекиш 7,7 миллионта ўлимга сабаб бўлган, эркаклар орасида ҳар бешинчи ўлим бевосита тамаки билан боғлиқ. Олимларга кўра, зарарли иллатга қарши курашиш учун мамлакатлар турли чораларни қўллашлари, жумладан, тамаки маҳсулотлари учун солиқларни оширишлари шарт.

Сигарет ва ёшлар

15–24 ёшлилар орасида кашандалар сони кўпайиб боряпти. Дунё мамлакатларининг катта ярмида ёшлар орасида чекишга қарши курашишда жиддий силжиш кузатилмаяпти.

Глобал шарҳга кўра, бугунги кунда ҳар бешинчи йигит, ҳар йигирманчи ёш аёл тамаки чекувчи ҳисобланади, доимий кашандаларнинг ҳар ўнтадан тўққизтаси бу зарарли одатни 25 ёшигача орттирган.

Кашандалар қанча умр кўради?

Тадқиқотлар кашандалар умрида чекмаган кишиларга нисбатан ўн йил кам яшашини кўрсатмоқда. Ҳар иккинчи кашанда бевосита чекиш билан боғлиқ асоратлар оқибатида вафот этган, дейилади шарҳда. Бу ўлимларнинг 87 фоизи умрининг охиригача чекишни давом эттирганлар билан содир бўлган, 6 фоизи — камида 15 йил илгари тамаки чекишни ташлаганлар орасида кузатилган. Олимларга кўра, тамаки чекишдан қанча тез воз кечилса, одамнинг узоқроқ умр кўриш имконияти ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг