Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон Россияга қурол етказиб бериш бўйича айбловларга жавоб берди

Эрон Россияга қурол етказиб бериш бўйича айбловларга жавоб берди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Россия ёки Украинага қурол етказиб берилишига қарши эканини билдирди.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Aмир Aбдуллоҳий Теҳрон «ҳоҳ Украинада, Яманда ёки Фаластинда бўлсин» ҳар қандай қуролли можароларга қатъиян қарши эканини айтди.

«Биз ҳар қандай томоннинг Украина ёки Россияга қурол юборишини нотўғри деб ҳисоблаймиз», деди у.

Эрон сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва «бу инқирозни сиёсий музокаралар йўли билан ҳал қилиш» ниятида, дея қўшимча қилди у.

Бу баёноти билан у Эрон Россияга жанговар учувчисиз учоқларни етказиб берадими, деган саволга жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур сабаб туфайли Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг