Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида янгилари қурилади

Эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида янгилари қурилади

Фото: «Xabar.uz»

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурига мувофиқ, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қурилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Давлат дастурига мувофиқ:

  • қишлоқ жойларда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 15 010 та арзон уй-жойлар қурилади;
  • шаҳарларда 355 та кўп қаватли уйлар қурилади;
  • 879,4 км ичимлик суви ва 57,6 км оқова сув тармоқлари ҳамда 134 та ичимлик суви ҳамда 3 та оқова иншоотлари реконструкция қилинади ва қурилади;
  • кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, хорижий тажриба асосида реновация дастури ишлаб чиқилади. Бунда эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш назарда тутилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг