Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фаррух Aлиев — Feel Tashkent фототанлови ғолиблари сафида

Фаррух Aлиев — Feel Tashkent фототанлови ғолиблари сафида

Feel Tashkent фототанлови ғолиблари эълон қилинди. Эътиборлиси, унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали фото мухбири Фаррух Aлиев фахрли ўринлардан бирига муносиб деб топилди.

Бугун Autograph галереясида Feel Tashkent фотосуратлар танловининг 50 нафар финалчилари ва ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда танловнинг энг яхши фотосуратлари кўргазмаси ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида ғолибларга совғалар шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ҳоким ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев томонидан топширилди.

Танлов ғолиблари:

1-ўрин — Зарина Таджиева

2-ўрин — Раиса Дорошина

3-ўрин — Фаррух Aлиев

«Томошабинлар рағбати» номинациясида ғолибликни Малика Темирова қўлга киритди.

«Xabar.uz» жамоаси Фаррух Aлиевни мазкур ғалаба билан қутлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг