Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фермер хўжалигидаги жанжал ўлим билан якунланди

Фермер хўжалигидаги жанжал ўлим билан якунланди

Фото: «Даракчи»

Акбар Аслиддинов (исм-фамилиялар ўзгартирилди) фермер. Тўғрироғи, турмуш ўртоғига тегишли фермер хўжалигини ўзи бошқаради. Ғаллага ўроқ тушган кезлар таниши О.Олимов билан кечасию кундузи бирга ишлади. Тунда қудасига тегишли «ЗиЛ» русумли автомашинасининг борти уларга ётоқ вазифасини ўтади.

2019 йил 4 июнь куни икки таниш автомашина бортида овқатланди, анави савил «оқ бадан»дан меъёридан кўпроқ нўш қилворишди. Иккиси ҳам яхшигина мастона ҳолатига тушгач, гаплари бир-бирига тўғри келмай қолди. икки ўртада жанжал чиқди. Ва... Акбар Аслиддинов бодринг арчиб турган пичоқни О.Олимовнинг кўкрагига сачиб юборди!

Шу биргина зарба битта инсон ҳаётига зомин бўлишини ким ўйлабди, дейсиз?!

Яқинда А. Аслиддиновга оид жиноят иши судда кўриб чиқилди.

ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) Жиззах вилоят Шароф Рашидов туман суди раиси Ғ.Ялғашовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, иш ҳар томонлама кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг