Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фин кўрфази соҳилида Ўзбекистон фуқароси жасади топилгани тасдиқланди

Фин кўрфази соҳилида Ўзбекистон фуқароси жасади топилгани тасдиқланди

Фото: Википедия

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 19 сентябр куни Фин кўрфази соҳилида Ўзбекистон фуқароси Г.О.нинг жасади топилгани тўғрисида қатор ОАВ тарқатган хабарни тасдиқлади.

Ҳозирда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўлим сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди, Ленинград вилояти тергов органлари билан алоқа ўрнатди, ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг