Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқаролар йиғинлари ходимларига санаторийларга бепул йўлланма берилади

Фуқаролар йиғинлари ходимларига санаторийларга бепул йўлланма берилади

Ҳукумат қарори билан Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги ярим йиллик ва йил якуни бўйича баҳоланади.

Баҳолаш туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Баҳолаш кўрсаткичларидан бири тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш ҳисобланади.

Баҳолаш натижаларига кўра фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган шахсларнинг ҳар бирига:

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 бараваригача пул маблағлари ажратилади;

- республика ҳудудидаги санаторийлардан бирига соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг