Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқароларни ДХМ директорининг шахсан ўзи кутиб олмаса, ишдан бўшатилади

Фуқароларни ДХМ директорининг шахсан ўзи кутиб олмаса, ишдан бўшатилади

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Бугун, 2 февраль куни Давлат хизматлари агентлигида навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

«Xabar.uz»га маълум қилинишича, йиғилишда давлат хизматларини олиш жараёнларини такомиллаштириш, республиканинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, электрон хизматларни оммалаштириш, аҳолининг рақамли кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, агентлик олдида турган узоқ муддатли истиқболлар билан боғлиқ масалалар кўтарилган.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Агетлик раҳбари Халилилло Тўрахўжаев қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди:

«Ҳокимликлар тушунишлари керак: Давлат хизматлари марказларининг янги бинолари,  жойларда қилиниши керак бўлган ишлар «тошкентдагилар»га керак эмас. Халқимиз учун керак.

Бундан кейин асосий урғу марказлар ходимларининг муомала маданиятига берилади. «Ишонч  телефони»,  ижтимоий тармоқлар орқали  келиб тушаётган ҳар бир мурожаат шахсан ўзимнинг назоратимда бўлади.

Агар Давлат хизматлари маркази директорининг шахсан ўзи фуқароларни кутиб олиб, тегишли дарчага йўналтирмаса, бу меҳнат қоидаларини қўпол равишда бузиш деб тан олинади ва меҳнат шартномасини узишга асос бўлади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг