Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди — Шерзод Хўжаев

Газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди — Шерзод Хўжаев

«Sanoat Energetika Guruhi» ҳамда Россиянинг «Лукойл» компанияси газ қазиб чиқариш ва уни ички бозорга йўналтириш бўйича шартномаларда кўрсатилган мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда. Шу боис уларни газ етишмовчилигига айбдор сифатида кўрсата олмаймиз», — дея таъкидлади энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев.

Хўжаевнинг қўшимча қилишича, тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади:

«Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди. Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб токни ўчиришга сабаб бўлолмайди.

Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Агар бунда инсон омили мавжуд бўлса, масъулларга чора кўрилади», — дея қайд этди вазир ўринбосари.

«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, GTL компаниясидаги ишлаб чиқариш 50 фоизга камайтирилиб, қолган газ аҳолига берилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерзод Хўжаев электр энергиясидаги узилишлар сабабини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг