Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газланган ширин ичимликларни кўп истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкин

Газланган ширин ичимликларни кўп истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкин

Газланган ширин ичимликларни кўп истеъмол қилиш саратон касаллигини юзага келтириши мумкин. Олимлар 107 минг кишининг соғлиғи ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб ўтказилган тадқиқот натижасида шундай хулосага келишган.

Таъкидланишича, энг кўп зарарни пакетли шарбат ва лимонадлар келтириб чиқаради. Ичимликлардаги шакар миқдорининг юқорилиги, хусусан, кўкрак саратони касаллигини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, улар семириш, қандли диабет ва юрак қон-томир касалликларига олиб келиши ҳам эътиборга молик.

Мутахассисларнинг фикрича, энг катта хавф бу газли ичимликларга қўшиладиган сунъий ширинлаштирувчи воситалардир. Улар ошқозондаги табиий жараёнларни ўзгартириб глюкозани кўтара олмаслик (ҳазм қила олмаслик)ни келтириб чиқаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг