Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грин карта жавобини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти

Грин карта жавобини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти

Фото:«Green Card Immigrate»

Куни кеча Тошкент вақти билан соат 21:00 дан АҚШда истиқомат қилиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи Грин карта лотереяси жавоблари эълон қилина бошланди. Лекин шу билан бирга жавоб аниқланадиган https://dvlottery.state.gov/ сайтига киришда муаммолар ҳам юзага келди.

Муаммо сабаби жаҳон бўйлаб ушбу сайтга кирувчилар сонининг кескин ошиб кетганидадир. Ташрифлар сони қисқариши билан сиз натижангизни билиб олишингиз мумкин. Ҳолатни текшириш 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар  давом этади.

Грин карта лотереяси ҳақида керакли маълумотларни билиш учун ушбу ҳаволага ўтишингиз мумкин.

Скриншот: Google

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг