Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримованинг пуллари давлат бюджетига тушдими? Молия вазирлиги изоҳ берди

Гулнора Каримованинг пуллари давлат бюджетига тушдими? Молия вазирлиги изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримова томонидан давлат фойдасига 1,2 млрд. АҚШ доллари ўтказилди деган хабар тарқалди. Ўзбекистон молия вазирлиги эса мазкур масалага ойдинлик киритди. 

«Давлат бюджетига ундирилган маблағларнинг фуқаролар кесимидаги ҳисоби Молия вазирлиги томонидан юритилмайди. Бунда ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган миқдорда маблағлар бюджетга келиб тушмади.

Хусусан, ўтган йили давомида давлат даромадига ўтказилган мол-мулк (валюта маблағлари ва заргарлик буюмларини қўшган ҳолда) сотишдан тушумлар 163 млрд.сўмни ёки 20,2 млн. АҚШ долларини (ўртача йиллик курс бўйича) ташкил қилди.

Жорий йил биринчи ярмида эса давлат ихтиёрига ўтказилган мол-мулкни сотишдан 99,4 млрд.сўм ёки 11,8 млн. АҚШ доллари (ўртача курс бўйича) келиб тушди» дейилади хабар матнида.

Бир неча кун аввал Имон Каримова томонидан эълон қилинган мурожаатномада Гулнора Каримова халқдан узр сўрагани ва Ўзбекистонга 1,2 млрд долларни қайтаргани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг