Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Хоразмга олиб келинди

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Хоразмга олиб келинди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 1 март куни соат 06:00 да Қозоғистон Республикаси Манғистов вилояти ҳудудидан ўтувчи «Актау-Бейнеу» автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва унинг натижасида 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлишган эди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Министрлар Кенгаши Қозоғистон Республикаси вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида мазкур йўл-транспорт ходисасида ҳалок бўлганлар бугун, 4 март куни Хоразм вилоятига соат 11:45да олиб келинди.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳозир ҳалок бўлганларнинг шахсини идентификация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг