Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар куни фойдаланадиган ичимлик сувининг сифати ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Ҳар куни фойдаланадиган ичимлик сувининг сифати ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Одам чанқаган пайтда ўзини лоҳас сезади, томоғи қуриб, кўнглига шодлик сиғмайди. Ташналик сабаб кўзимиз атрофимиздаги табиат гўзалликларини кўрмайди. Мириқиб сув ичган маҳалда бор ташвишларни бир зумда унутамиз, кўнглимизда бебаҳо неъматдан шукроналик ҳиссини туямиз...

Биз ҳар куни фойдаланадиган ичимлик сувининг сифати ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Ичимлик суви бутун дунё стандартлари бўйича озиқ-овқат маҳсулоти сифатида таснифланади ва у бизнинг уйимизга киришдан олдин, инсон саломатлиги учун хафсизликка риоя қилиш учун сув таъминоти манбасидан лаборатория синовларига қадар мураккаб йўлни босиб ўтади.

Ичимлик суви таъминоти манбасини танлашда, биринчи навбатда, табиий сувнинг кимёвий ва микробиологик таркиби санитария-гигиена талабларига мувофиқ фойдаланишга топширилгунига қадар икки йил давомида мавсумлар бўйича ўтказилган лаборатория таҳлили асосида баҳоланади.

Сувнинг сифати кўрсаткичлари давлат стандарти O`zDSt 951:2011“Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш манбалари, гигиеник, техникавий талаблар ва танлаш қоидалари” талабларига жавоб бериш шарт. Танлаган манбалардаги  сувнинг сифати Ўзбекистон Республикаси давлат стандартининг рухсат этилган максимал концентрацияга тўғри келадиган бўлиши керак.

Ушбу тадқиқотлар ҳар куни аҳоли саломатлиги учун сувнинг хавсизлигини тасдиқлаш ва турли юқумли касалликларнинг мавжуд эмаслигини кафолатлаш учун лабораторияларда ўтказилади. Шу билан бирга, лабораторияларда сув таркибини ўлчашнинг стандарт усуллари ва ушбу соҳадагисанитария қоидаларига амал қилинади.

Лабораториянинг малакали мутахассислари сувни тўғридан-тўғри сув таъминоти тармоқларига юборгандан сўнг, унинг сифатини мунтазам назорат қилиб боришади. O`zDSt 950:2011 “Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат килиш” стандартига киритилган кўрсаткичлар бўйича сувда: микробларнинг умумий сони,  Escherichia coli гуруҳидаги бактериялар сони, таъм, ҳид, ранг, лойқалиги, кальций, магний, азот бирикмаларининг асосий тузлари, сувни зарарсизлантиришдан кейин қолдиқ хлор аниқланади.

Шу билан бирга, лабораториялардаҳар ой сув манбалари ва сув тармоқларига юбориладиган ичимлик сувининг кимёвий таркибини оғир металлар, фторидлар, хлоридлар, сульфатлар ва органик бирикмаларнинг тузлари учун таҳлил қилинади ва қўшимча минтақавий СЭС бош шифокори билан келишилган ҳолда йилига камида 1–2 марта радиологик кўрсаткичлар бўйича тадқиқотлар ўтказилади.

Кимёвий муҳандислар, бактериологлар, лаборатория ёрдамчилари ва намуна олувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан сув манбалари ва сув тармоқларига юбориладиган ичимлик сувининг сифатини текширганда 45га яқин кўрсаткичларни сув таъминоти корхоналарининг марказий ва ичимлик сувини тайёрлаш иншоотидаги объект лабораториялари асосида назорат қилинади. 

Хлорлаш станциядаги оператор томонидан сув таъминоти тизимига киришдан олдин қолдиқ хлори таркибиҳар соатда кузатиб борилади.

Стандарт билан тартибга солинадиган барча таҳлил турлари бўйича кўрсаткичларни мониторинг қилиш учун 60га яқин коммунал лабораторияларнинг кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, қисқартирилган, умумий физик-кимёвий, махсус токсикологик, радиологик далиллар республикамиздаги марказлаштирилган сув таъминоти ичимлик суви эриган моддалар, металл тузлари ва энг оғир металларнинг таркибидаги меъёрларга жавоб беради.

Коммунал аналитик лабораториялари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати органлари билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб боради. Мунтазам равишда ичимлик суви сифатининг асосий кўрсаткичлари бўйича танлаб олиш ишлари олиб борилади. Шунингдек, “O'zstandart” агентлигининг ҳудудий органларидан тадқиқотлар ўтказиш ҳуқуқини берувчи аттестация гувоҳномасига эга.

Лаборатория назорати туфайли технологлар сув таъминотининг ҳар бир манбаси тўғрисида маълумотга эга. Тузларнинг умумий миқдорини камайтириш ва мосламалар ёрдамида сувнинг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Эндиликда, давлат стандарти талабларига жавоб берадиган янги сув иншоотларини барпо этилмоқда.

Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон ҳудудларида табиий сувни тузсизлантириш станциялари (опреснител) ишламоқда. Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида кузатилаётган муаммоларни янги ускуналарни босқичма-босқич жорий этиш ва эскирганларини замонавий сув тозалаш усуллари билан алмаштириш орқали ҳал этиш мумкин.

Бугунги кунда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан сув сифати ва хавфсизлигини таъминлайдиган маънан эскирган лаборатория асбоб-ускуналарини янгилаш уларни кимёвий моддалар билан таъминлаш даражасини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган ичимлик сувларини давлат стандарти талабларига мос ҳолга келтириш, сув сифатини назорат қилиш мақсадида тизимда 6 та марказий лабораториялар фаолияти тикланди, жумладан, Фарғона вилоятида Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги 2 та канализация иншоотларида, 2 та тоза ичимлик суви сифатини таҳлил қиладиган лабораториялар ҳамда Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 1 тадан лабораториялар фаолияти тикланди.

Вилоятларда марказий лабораторияларни тиклаш, жиҳозлаш, мутахассис кадрлар билан бутлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси томонидан жорий йилда ажратиладиган 26,0 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан ҳудудий ичимлик суви ва канализация хизматлари ташкилотларининг 6 та лабораториялари замонавий ускуналар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, вазирлик ичимлик сувининг стандартлаштирилган кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун аналитик лабораторияларни спектрофотометрик, хроматографик ва бошқа тахлил усулларидан фойдаланган ҳолда сувни физик-кимёвий таҳлил қилиш учун энг сўнгги ускуналар ва ўлчаш асбоблари билан жиҳозлашни маълум қилди.

Ҳа, давлат сув таъминоти корхоналарининг асосий вазифалардан бири, аҳолини эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз, кимёвий таркибида зарарсиз ва қулай органолептик хусусиятларга эга сифатли ичимлик суви билан таъминлашдан иборат. Аммо ҳозирги кунда табиий захираларни тежаш, саломатлигимизга дахлдор бўлган табиат неъматларини кўз қорачиғидек асраш, хусусан, истеъмол учун етказиб берилаётган ичимлик сувининг бизга етиб келгунига қадар минглаб инсонларнинг машаққатли меҳнати ётганлигини унутмаслигимиз даркор. Азизлар, тежамкорлик бош шиоримизга айлансин!

Лидия Сидорова,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Оқава сувларнинг тозаланишини назорат қилиш сектори бошлиғи,
Нигора Шукурова,
бош мутахассис

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг