Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳар куни камида 2 та қарорга имзо қўйиб бораяпман» — Президент

«Ҳар куни камида 2 та қарорга имзо қўйиб бораяпман» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилаётган видеоселектор давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Давлат раҳбари тадбиркорлар билан бўлган учрашувдан сўнг амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Куни-кеча 60 га яқин ташаббус ва таклифларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаб бердим. Ҳар куни камида 2 тадан қарорларга имзо қўйиб бераяпман.

Йирик лойиҳаларни инфратузилмага улаш, туризм, умумий овқатланиш ва экспорт қилувчи корхоналарига имтиёзлар бериш, қўшилган қиймат солиғи тизимини соддалаштириш, индукцион печлар бўйича тақиқларни бекор қилиш каби масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди, — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев ҳокимлардан ушбу «темп»га мос ишлашни талаб қилди.

Вилоят, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари ҳам худди шу «темпда» ишлаши, ўз фаолиятини янгича иш тизимиасосида йўлга қўйиб, ҳар куни тадбиркорлар билан учрашиб, қарорлар ижросини таъминлаши, амалий муаммоларини ҳал қилиб бориши керак, — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг