Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳашар мажбурий меҳнатга кирмайди — Сенат раиси

Ҳашар мажбурий меҳнатга кирмайди — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг фикрича, ҳашар мажбурий меҳнатга кирмайди. Бу ҳақда 30 декабрь куни Сенатда ўтган Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг мажлисида айтилган.

«Масалан, ҳашар, фуқароларнинг яшаш ҳудудини тозалаш ишлари мажбурий меҳнатга кирмайди. Кимдир чиқмаслиги мумкин, уни ҳеч ким бунга зўрламайди», — деган Танзила Норбоева.

Мажлисда комиссия раиси мажбурий меҳнат ва тунги навбатчилик масалаларига ҳам тўхталган.

Сенат раиси тунги навбатчиликка оид ягона муносабатни шакллантириш ва агар давлатга ихтиёрийлик асосида қўшимча ишларни белгилаш зарур бўлса, бу ҳақдаги меъёрларни янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида инобатга олиш лозимлигини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг