Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонлик шифокорлар Қибрайда тақдимот ўтказди

Ҳиндистонлик шифокорлар Қибрайда тақдимот ўтказди

Қибрай туман тиббиёт бирлашмасида Ҳиндистоннинг «Yatharth Hospital» клиникаси раҳбари, профессор Капил Кумар ва вертебролог профессор Шаши Пауллар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳа юзасидан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Қибрай садоси» хабар берди. 

Учрашув давомида «Yatharth Hospital» клиникаси фаолияти тўғрисида таништирув тақдимоти бўлиб ўтди. Клиника мутахассислари томонидан травматология ҳамда вертебрология йўналиши бўйича ўтказилган маҳорат дарси эса маҳаллий тиббиёт ходимларида катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг «Yatharth Hospital» клиникаси мутахассислари, Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Танишув жараёнида туғруқ мажмуасида янги туғилган чақалоқ консилиум қилиниб, керакли даволаш тавсиялари берилди.

Шу куни Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Акром Эргашев ва Ҳиндистоннинг «Yatharth Hospital» клиникаси раҳбари Капил Кумар ўртасида давлат хусусий шериклик йўналиши, инвестиция лойиҳаси асосида тиббий жиҳозларни олиб кириш ва икки тарафлама мутахассисларни тайёрлаш, ҳамда малака ошириш бўйича ҳамкорлик юзасидан бирламчи келишув музокаралари олиб борилди.

Яқин кунларда ҳамкор тарафнинг таклифига асосан Қибрай туман тиббиёт бирлашмасининг ишчи гуруҳи Ҳиндистон давлатининг хусусий «Yatharth Hospital» клиникасига ташрифи режалаштирилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг