Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким аралашуви билан Деҳқонободдаги бозор масаласи ҳал бўлди

Ҳоким аралашуви билан Деҳқонободдаги бозор масаласи ҳал бўлди

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz»да «Энди Деҳқонобод! Ҳоким тадбиркорни «эзса», бундан халқ, ҳатто болалар жабр кўрса...» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.

Унга нисбатан Деҳқонобод туман ҳокимлигидан тезкор жавоб олинди. Бироқ берилган жавоб ва асл ҳолат ўртасидаги тафовутлар анча экани боис таҳририят яна бир бор мавзуга қайтганди.

«ЎзА» мухбирининг хабар беришича, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Деҳқонобод туманининг олис «Янгиҳаёт», Бойқўрғон қишлоқларида бўлди.

Вилоят ҳокимининг ҳудуд аҳолиси билан ўтказган мулоқоти давомида «Xabar.uz»да кўтарилган бозор масаласига ҳам ечим топилибди.

Ёдингизда бўлса, «Янгиҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Чоштепа қишлоғилик тадбиркор Ҳамдам Маҳмудов эгалик қилаётган бозор эскирган ва мавжуд талабларга жавоб бермай қолган деб топилиб, фаолияти тўхтатилган эди.

Натижада қишлоқнинг юқорироқ қисмидан бошқа тадбиркор томонидан очилган янги бозор фаолияти йўлга қўйилган. Бунинг оқибатида ўртада тортишув юзага келган. Бу тортишувлар, яъни эски бозорини қайта очиш илинжидаги тадбиркор ва янги бозор атрофидаги муаммолар сайтларда ёритилган эди.

Мулоқот жараёнида вилоят ҳокими ушбу муаммога алоҳида эътибор қаратиб, масалани шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилган. «Бойқўрғон беклиги» масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти эгалик қилаётган янги бозор ҳудудидаги мол бозори эски бозор ҳудудига кўчирилиши айтилган. Шу тарзда, эски бозор эгаси Ҳамдам Маҳмудов унга эгалик қиладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг