Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким Сардобадаги фожиа рўй берган жойга борди

Ҳоким Сардобадаги фожиа рўй берган жойга борди

Бугун тунда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси «Кўркам диёр» маҳалласи «Робот» кўчасида жойлашган бир қаватли, 3-уй 1-хонадон (коттеж)да ёнғин содир бўлиб, бир оиланинг олти нафар аъзоси бахтсиз ходиса қурбони бўлгани хабар қилинган эди.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан хабар қилинишича, эрта тонгда вилоят ҳокими, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда ташкилотлардан иборат таркибда гуруҳ тузилиб, ҳодиса содир бўлган хонадонга борилди. Шахсан вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилиб, ҳамдардлигини билдирди.

Вилоят ҳокими марҳумларни дафн маросимларида бош-қош бўлиб, ёнғин содир бўлган уйни қисқа муддатда таъмирлаган ҳолда воқеа содир бўлган вақтда бошқа жойда бўлган оиланинг 18 ёшли қизи Олтибоева Ўғилойга топширилишини ҳамда уни ўз оталиғига олиб, ҳолидан доимий хабар олиб туришини маълум қилди ва амалий ишлар бошлаб юборилди.

Шу ўринда марҳумларнинг мотам тадбирлари ва дафн маросимларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 30 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди, уларнинг маъракаларини ўтказиш учун масъуллар бириктирилди. Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан маросимга йиғилганлардан хонадонларда газ ва электр иситкич мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш зарурлиги акс ҳолда оқибати аянчли ҳолда якун топиши мумкинлиги ҳақида қайта-қайта таъкидлади.

Маҳалла-кўй, қариндош-уруғлар уларнинг қайғули кунида ҳамдард бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг