Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳудудгаз Тошкент»нинг «ишкали» сабаби очилди

«Ҳудудгаз Тошкент»нинг «ишкали» сабаби очилди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 23-24 февраль кунлари ижтимоий тармоқларда истеъмолчиларнинг табиий газ таъминотидан узилиб қўйилганлиги ҳамда электрон газ ҳисоблагич ўрнатилган хонадонларда газнинг автоматик тарзда ўчиб қолиши ва тўлов мавжуд бўлганига қарамай тармоққа қайта уланиш муаммолари кўплаб кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аҳоли газ таъминоти идораларида эрта тонгдан кечгача навбатда турса ҳам муаммоси ҳал бўлмай қолгани учун бундай эътироз билдиришга мажбур бўлган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Агентлик ўз ваколати доирасида Тошкент вилоятининг Тошкент  ва Янгийўл туманларидаги вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, муаммоларни баратараф қилиш юзасидан бир қатор тезкор тадбирларни амалга оширди.

Муаммо сабабларини ўрганган ҳолда, Агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиалига табиий газни етказиб беришда истеъмолчиларнинг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлувчи омилларни тезкор равишда бартараф қилиш тўғрисида сўров хати юборилди ва шу куннинг ўзида 150 нафарга яқин истеъмолчиларни газ таъминотига қайта уланишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичларнинг автоматик тарзда ўчиб қолиши бўйича мурожаатларни ўрганиш доирасида электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани ва мазкур далолатнома асосида «CSV» базасига маълумотлар нотўғри киритилганини аниқлади.

Бунинг оқибатида бир нечта хонадондаги ҳисоблагичлар бўйича серия рақами базага бир хил киритилган бўлиб, бу ҳолат битта қарздор абонент билан бир қаторда, бошқа ҳақдор абонентларнинг ҳам тармоқдан ўчирилишига олиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг