Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ ахбороти: «Фирибгарлик жиноятлари салмоғи юқоригича қолмоқда»

ИИВ ахбороти: «Фирибгарлик жиноятлари салмоғи юқоригича қолмоқда»

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

Айни вақтда сенаторлар Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактик ҳолати тўғрисидаги 2019 йил якуни бўйича ахборотини тинглашмоқда.

Маърузада қайд этилишича, 2019 йилнинг якунига кўра республикада содир этилган умумий жиноятлар сони 6 фоизга, яъни 49 011 тадан 46 089 тага, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар сони 10,5 фоизга яъни 29 851 тадан 26 712 тага камайишига эришилди.

«Xabar.uz» мухбирига кўра, маъруза давомида тизимдаги айрим камчиликлар сақланиб қолаётганлиги ҳам тўхталиб ўтилган.

Хусусан, аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишдаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги сабабли қотиллик жиноятлари Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, шунингдек оғир тан жароҳати етказиш Қашқадарё вилоятида кўпайган.

Шу билан бирга, республиканинг айрим ҳудудларида фирибгарлик жиноятлари салмоғи юқорилигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг