Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ қуйи тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

ИИВ қуйи тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото:«Xabar.uz»

ИИВ қуйи тизимида бир қанча тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди. 

Полковник Муродов Ойбек Худайбердиевич Шайхонтоҳур тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Исраилов Жахонгир Шокирович эса Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. 

Шунингдек, подполковник Машарипов Расулжон Рихсимович Миробод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Исаев Дониёр Хожиакбарович Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлинмаси бошлиғи лавозимини эгаллаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг