Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инсониятни пандемиядан баттар бало кутяпти — янада қайноқ ва қиммат...

Инсониятни пандемиядан баттар бало кутяпти — янада қайноқ ва қиммат...

Фото: «SunHome»

Яқин 30 йилда сайёрамиз ҳарорати Цельсий бўйича 2,6 даражага кўтариларкан. Ана шу кичкина рақам «катта еттилик» (G7) мамлакатларини йиллик ЯИМнинг 8,5 фоизидан маҳрум этади.
Солиштириш учун: «еттилик» коронавирус оқибатида ЯИМнинг 4,2 фоизини йўқотганди. Ҳали булар мутахассислар дунёнинг энг тараққий этган мамлакатлари учун ҳисоблаб чиққанлари...

Ўтган май ойида G7 аъзолари иссиқхона газлари чиқарилишини нулга туширишга келишиб олишганди, фақат ҳозирмас, 2050 йилда... Катта давлатлар яқин беш йилда экологик мувозанатланган иқтисодиётни тиклаш учун $100 млрд. ажратишмоқчи. Бироқ экспертларнинг фикрича, иқлимий муаммоларни енгиб ўтиш учун бунинг ўзи кам.

Гап шундаки, сайёрамиз ҳароратининг кўтарилишидан ҳозирча юқоридаги бой давлатлар эмас, қашшоқ мамлакатлар азият чекмоқда. Шундай экан, иқлимий инқироздан чиқиш учун бошқалар ҳам «катта еттилик»га эргашиши лозим. Бошдан ўтказаётганимиз пандемия илгари тиллардан тушмаган глобализация асосан кўпикдан иборатлигини кўрсатиб қўйди. Вакциналарнинг дунёда тақсимланиши, глобал иқтисодий алоқаларнинг бузилиб кетаётгани — мисоллар кўп.

Эндиги масала коронавирусдан ҳам муҳим, зеро, сайёрамизнинг тақдири ҳал бўлмоқда — COVID-19дан инсоният етарлича хулоса чиқардими, бутун дунё мамлакатлари иқлимий таҳдидга қарши бирлаша оладими?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг