Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 «Иссиқлик электр станциялари» AЖда раҳбарлар ўзгарди

 «Иссиқлик электр станциялари» AЖда раҳбарлар ўзгарди

Фото: «Иссиқлик электр станциялари»

«Иссиқлик электр станциялари» AЖда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Aбдураҳмонов Фарҳод Мамурович «Иссиқлик электр станциялари» AЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

Фарҳод Aбдураҳмонов ўз фаолиятини 2004 йилда «Фарғона иссиқлик электр маркази» аксиядорлик жамиятида бошлаган, у ушбу корхонада турли лавозимларда ишлаган, 2015 йилдан буён акциядорлик жамиятининг бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Фото: «Иссиқлик электр станциялари»

Шунингдек, Aбдуҳамид Тўраббоевич Жўраев «Иссиқлик электр стансиялари» AЖ бошқарув раисининг Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Aбдухамид Жўрайев бунга қадар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖ Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясининг 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлганди. Портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳат олганди.

Прокуратуранинг ҳолат юзасидан текширувлари жараёнида Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. уйида ўзини осиб, вафот этгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг