Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италияда Ўзбекистоннинг 866 фуқароси бор. ТИВ коронавирус хавфи туфайли уларга мурожаат қилди

Италияда Ўзбекистоннинг 866 фуқароси бор. ТИВ коронавирус хавфи туфайли уларга мурожаат қилди

Италия ҳудудида коронавирус тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги Элчихонаси ҳузурида Оператив штаб тузилди ва унинг аъзолари ватандошлар билан мунтазам равишда мулоқотда бўлиб турилибди. Ўзбекистонлик талабалар учун Телеграм мессенжерида 2 та гуруҳ – «Наши студенты в Италии» ва «Ташкент-Торино-2019/2020» очилди.

Консуллик ҳисобида жами 866 та фуқаро туради. 2020 йил 6 март куни эрталабки ҳолатга кўра Италияда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар қайд этилмаган.

Элчихонанинг маълум қилишича, Италия томони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари делегацияларининг 20 дан ортиқ сафарлари кейинроққа кўчирилди, Италиянинг қатор етакчи компаниялари вакилларининг мамлакатимизга ташрифлари қолдирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларининг телефон маълумотлари:

Абдулазиз Абдуғаниев, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи
+390687775827; +393441124141

Мунира Низомова, Консул, биринчи котиб
+390687775739; +393356080226

Достон Омонов, Атташе
+390687775724; +393358155529

Хушнуд Ортиқов, «Uzbekistan Airways» АЖнинг Италиядаги вакили
+390642014811; +393476994402

Элчихонанинг интернет ресурслари:
Veb-sayt: http://italia.mfa.uz/
Электрон почта: ambasciata@uzbekistanitalia.org
«Facebook»даги саҳифа: www.facebook.com/ UZEmbassyItaly/
«Telegram»даги гуруҳлар: «Наши студенты в Италии» va «Tashkent-Torino-2019/2020»

Элчихона манзили:
Ambasciata dell’Uzbekistan in Italia
Via Pompeo Magno 1, 00192 Roma

https://mfa.uz/uz/press/news/2020/03/23670/
https://t.me/uzbekmfa

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг