Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Жартепа» чегара божхона постида чеклов ўрнатилди

«Жартепа» чегара божхона постида чеклов ўрнатилди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанддаги «Жартепа» чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.

Қайд этилишича, ушбу чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 2022 йилнинг 5-12 ноябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:

  • дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
  • расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
  • республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
  • халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
  • мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
  • Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
  • ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
  • Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг