Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева кутилмаган истеъфога изоҳ беришди

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева кутилмаган истеъфога изоҳ беришди

Фото: Комил Алламжонов канали

Бугун, 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида кенгайтирилган мажлис ўтказилиб, унда АОКА директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева ишдан кетгани маълум қилинди.

АОКА раҳбарлари ушбу кутилмаган истеъфодан сўнг, ижтимоий тармоқлардаги каналларида изоҳ қолдиришди.

«Ҳаётимнинг энг ёрқин, қизиқарли ва серқирра кунлари айнан АОКАда ўтди. Давлат хизмати катта мактаб бўлди. Энди биз танлаган жамоатчилик йўли ҳам бундан-да воқеаларга бой, шу билан бирга, сермазмун бўлади деб ният қиламан. Нима бўлса ҳам, халқ ва юрт манфаати бош мақсад бўлиб қолади», – деб ёзди Комил Алламжонов.

Саида Мирзиёева эса қуйидагича изоҳ қолдирди: «Агентликдаги фаолиятим менинг ҳаётимдаги энг бахтли даврлардан бири бўлди. Олдимизга қўйилган ҳар бир масала ва вазифага астойдил ҳаракат қилган ҳолда ёндашдик. Келажакда ҳам қайси йўналишда ишлашимдан қатьи назар, фақат давлат ва юрт фаровонлиги йўлида қўлимдан келганича хизмат қилишга тайёрман».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб Саиджонов Дилшод Мадраҳимович тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг