Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Зарафшон» кўпригидаги машғулотда поезд «портлатилди», миналар зарарсизлантирилди (фото+видео)

«Зарафшон» кўпригидаги машғулотда поезд «портлатилди», миналар зарарсизлантирилди (фото+видео)

Фото: Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати

Халқаро аҳамиятга эга «Зарафшон» автомобиль ва темирйўл кўпригида Самарқанд шаҳридаги Қуролли Кучлар куч тузилмалари ҳамкорлигида катта масштабдаги тунги ва кундузги ўқув машғулотлари якунига етди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати маълум қилди.

Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг моддий-техник таъминоти бўйича ўринбосари раҳбарлигида ўтган 3 босқичдаги махсус ўқув машғулотларнинг биринчи куни «Зарафшон» темирйўли кўприги яқинида 300 метр масофада ҳаракатдаги поезд шартли равишда портлатилди. «Зарафшон-Жомбой» йўналишида содир бўлган ҳолатни ўрганиш ва тезкор чоралар кўриш мақсадида, ИВВ ва ФВВнинг тезкор гуруҳлари етиб келди. Қисқа фурсатда хавф бартараф этилди. Издан чиққан вагонни рельсга қўйиш учун 350 тоннали кран ишга тушди. Ёнғин ўчирилди. Ярадорлар қутқарилиб, жой яна бир бор махсус кўрикдан ўтказилди.

Фото: Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати

2 босқичда тегишли кучишлатар тузилмаларнинг тезкор бўлинмалари зиммасига Халқаро аҳамиятга эга «Зарафшон» автомобиль кўпригига ўрнатилган минани зарарсизлантириш ҳамда йўқ қилиш вазифаси юклатилди.

Дастлаб, минани ўрнатган шахслар жойлашган объект аниқланиб, уларни қўлга олиш бўйича йиғма махсус гуруҳ тузилди.

Фото: Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати

Ушбу ўқув машғулотларнинг 3 босқичи Самарқанд ҳарбий ҳаракатлар бўлими томонидан ўтказилиб, ҳарбий техникаларни ва моддий воситаларни темирйўл поездига юклаш ва ташиш каби тадбирларини ўз ичига олди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг