Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус пайти нима қилмаслик кераклиги ҳақида фотоқўлланма

Коронавирус пайти нима қилмаслик кераклиги ҳақида фотоқўлланма

Фото: «Ридус»

Коронавирус баҳона кўп нарсаларни қайта кашф этаётгандекмиз. Мана масалан, шу вирусдан ҳам баттар касалликлар уйғонаётганини кўриб-билиб турибмиз: очкўзлик, қўрқоқлик, тубанлик, ...

Вақти келиб коронавируснинг «оёқ-қўли»ни боғлаб ташлармиз, балки, аммо «эски дардлар»ни нима қиламиз?!.

Гапни чўзишдан кимга фойда? Келинг, яхшиси, манави суратдагиларга ўхшамайлик!

Манави одам 17 минг қадоқ антисептик ва дезинфекция салфеткаларини сотиб оламан деб 2 минг километр йўл босибди. Энди эса харидор тополмай ҳалак. 


Одамлар дард билан, ўлим билан курашиб ётган бир чоғда ушбу блогер челленж ўтказипти: «Яқин дўконлардаги ҳамма ҳожатхона қоғозлари ва санитайзерларни сотиб оламиз».


Агар бу маҳсулотга талаб шундай сақланиб турса, яқинда «Форбес» рўйхати жиддий ўзгариши ҳеч гапмас.


Бу аёл супермаркетдаги барча ҳожатхона қоғозларини сотиб олиб, энди ўн баравар қимматига сотяпти. Орзуга айб йўқ... Жефф Безос ҳам қоғоз сотиб энг бой инсонга айланган, фақат уники китоб эди...


   

Машинага сиғармикан, нима деб ўйлайсиз. Балки юк машинасини ёллаш керакдир.


Ҳамма термометрларни аравачага ортиб олган бу эркак «замонавий бой»лардан, ҳали кассадан кетмай туриб, қанча ишлашини чўтлаяпти.


Эталонлар ўзгармоқда...


«Нега айрим одамлар ҳамма нарсани пулга айлантира олишади-я?!»


 

 

Дезинфикторларни битта қолмай йиғиб кетаётган бу оилани бемалол «Дунёдаги энг озода оила» дейиш мумкин. Қўштирноқ ичида, албатта.


Бунақа «довул»дан сўнг супермаркет ходимларигаям осонмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг