Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Иссиқ-совуқчи фолбин»га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Иссиқ-совуқчи фолбин»га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил март ойида 32 ёшли Х.Ситора ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган яшаш хонадонида 31 ёшли Т.Шавкатга ўзини «фолбин» деб таништирган. Унинг севган қизини «иссиқ-совуқ» орқали қайтариб беришга ваъда қилиб, жами 3 000 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ситорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, Х.Ситоранинг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг