Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига раҳбар тайинланди

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг фармойишига биноан Ҳасан Одилович Абдураҳмонов Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг раҳбари этиб тайинланди.

Ҳасан Абдураҳмонов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Иқтисодчи, халқаро иқтисодий муносабатлар бўйича мутахассис, юридик фанлари фалсафа доктори.

Бу лавозимга қадар Ҳасан Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибиятида Ташкилий-назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг