Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AКТ вазири 60 ёшга тўлган Маҳмуджон Имомқориевни табриклади

AКТ вазири 60 ёшга тўлган Маҳмуджон Имомқориевни табриклади

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат фельдъегерлик хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Маҳмуджон Имомқориевни таваллуд топган куни ва 60 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов самимий табриклади.

«Сиз узоқ йиллар давомида Давлат фельдъегерлик хизматида раҳбарлик лавозимларида самарали хизмат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси, Ҳукумати, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳужжатлар алмашинувини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаб келмоқдасиз.

Меҳнат фаолиятингиз давомида Сизга юклатилган барча вазифа ва топшириқларни сидқидилдан адо этган ҳолда елкама-елка хизмат қилиб келаётган сафдошларингизга бўлган самимий муносабатингиз, бой тажриба ва етук билимингиз билан соҳа мутахассислари ўртасида алоҳида ҳурмат ва эътиборга эгасиз», — деди AКТ вазири Ш. Содиқов.

Бугунги кунда Маҳмуджон Имомқориевнинг меҳнатсеварлигини, камтарлик ва қатъиятлилик каби фазилатларини республикамиздаги барча алоқачилар билади ва ҳурмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг